Абдурашид Примов ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди.
22.04.2019 - 17:32Китоб инсонни марифатга чорлайди. Шунинг учун одамлар билим олишга, маърифатли бўлишга интилади. Туманимиздаги 18-мактабни тамомлаганлар турли соҳаларда жамият ривожи йўлида хизмат қилишмоқда. Шундай инсонлардан бири Пайариқ туман йўлларидан фойдаланиш УК раҳбари Абдурашид Примовдир. А.Примов ўзи яхши кўриб ўқиган бадиий китоблардан мактаб кутубхонасига 15 дона туҳфа қилди. Бундан мактаб маъмурияти беҳад хурсанд бўлди. Китоб туҳфа қилиш давом этмоқда.