Янгиликлар

Чигит экиш ишлари ҳолати ўрганилди.

Жорий йил 11 апрел куни туман ҳокими Д.С.Мусинов, Пайариқ туман прокурори И.Г.Саттаров ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда туманда экилган чигит майдонларини аҳволини ўрганиб чиқилиди. (фото)

Китоб челленж давом этмоқда.

Пайариқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи Азиз Амирович Шарипов ўзи таҳсил олган Кўктепа МФЙни ҳудудида 70-умумтаьлим мактабига ҳар-хил номдаги бадиий китоблар совға қилди. Ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилиш анъанага айланмоқда.

Пайариқда 33 нафар уй-жойга муҳтож оила уйли бўлди.

Пайариқ тиббиёт коллежининг икки қаватли ётоқхона биноси қайта таъмирланиб, 33 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, уй-жойга муҳтож оилаларга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Алимова, Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусинов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

- Иккинчи фарзандимни дунёга келтиргач, кўзим ожиз бўлиб қолди, - дейди Тўполос маҳалласида яшовчи Гулсанам Тўраева. - Тўрт йилдан бери онамникида яшайман. Халқимиз бежиз "Ўз уйинг - ўлан тўшагинг", деб айтмаган. Бугун шундай бахтга мушарраф бўлдим. Бу бахтни ҳадя этганлардан миннатдорман.

Шунингдек, ушбу бинода турмушида мураккаб вазиятга тушиб қолган, оиласида зўравонликка дуч келган аёллар ва уларнинг фарзандлари учун "Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази" ҳам ўз фаолиятини бошлади.

- Марказда аёлларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида барча шароитга эга ётоқхона, тиббиёт хонаси, ошхона, кутубхона ташкил этилди, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари Г. Алимова. - Шу билан бирга уларга бу ерда ҳуқуқшунос ва психологлар томонидан маслаҳат ва амалий ёрдам берилади.

Давлат хизматлари маркази ВМ-461 сонли қарор мазмунини тарғиб қилмоқда.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАМДА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН ТУРАР ЖОЙЛАРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ БЎЙИЧА БИР МАРТАЛИК УМУМДАВЛАТ АКЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА» 2018 ЙИЛ 20 АПРЕЛДАГИ ПФ-5421-СОН ФАРМОНИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА 21-ИЮН 2018 ЙИЛДАГИ 461-СОНЛИ ҚАРОРИ МАЗМУН МОҲИЯТИ ТУМАНДАГИ ОҚҚЎРҒОН ҲАМДА ҚИРҚОВУЛ МАҲАЛЛАЛАРИ ФУҚАРОЛАРИГА ТУШУНТИРИЛДИ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ ТАРҒИБОТ ТАШВИҚОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШМОҚДА.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM