Янгиликлар

ЁЗ-ЎТМОҚДА СОЗ

“Ёз 2018” консепцияси асосида туман ахборот ресурс марказида “15-июндан 15-августгача ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этайлик” шиори остида турли тадбирлар китоб тақдимотлари бўлиб ўтмоқда жумладан, “Китоб-офтоб” викторина тадбири “Энг фаол китобхон ўқувчи” танлови “Шеърхонлик” мусобақалари, “Китобхонлик” машғулотлари каби тадбирлар шулар жумласидандирю ўқувчилар қалбида китобга бўлган меҳрни янада ошириш мақ

САЁҲАТГА ЧИҚҚАН ЗИЁЛИЛАР

Пайариқ туманидаги 80-умумтаълим мактабининг касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, тарихий қадамжоларни зиёрат қилиш ҳамда табиатнинг сўлим гўшаларини томоша қилиш мақсадида касаба уюшма маблағи ҳисобидан Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

МУАММОЛАР ҲАЛ БЎЛДИ

Тумандаги “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 60-умумтаълим мактабида туман ҳокимлигининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дониёр Нодиров, туман ҳокимининг хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари Моҳира Тошпўлатова, туман Халқ қабулхонаси мудири Қурбон Худойқулов, туман Адлия бўлими бошлиғи Аҳмадали Жўраев ва тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, масъул ходимлари қатнашишди.

СУВ - ЗАР, СУВЧИ - ЗАРГАР

Бугунги кунда сув ресурсларини рационал бошқариш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш-дунёда бутун минтақалар ва мамлакатларнинг барқарор иқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи масалалардан бирига айланди. Сув ресурсларига бўлган талаб ортаётганлиги билан бирга, сувнинг танқислиги ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шунинг учун сувдан фойдаланиш ҳар биримиздан масъулият талаб этади. Энг асосий мақсад сувдан самарали фойдаланиш, уни асраш, сув ресурсларини келажак авлодга яхши ҳолатдан етказиб беришдан иборатдир.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM