Ёш тадбиркор - элга мададкор!

Пайариқ туманида "Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастури асосида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда, бунинг натижасида ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланаяпти.

Хусусан, 10 нафарга яқин хотин-қизларни иш билан таъминлаган, "Оқтош" маҳалласида  яшовчи С.Нурматова "Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастури асосида 30.0 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига тикувчилик корхонасини ишга туширган бўлса, алиободлик А.Келдиёров эса ушбу давлат дастури доирасида 30.0 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, халқимизга арзон ва сифатли мебел ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган.

Ж. Ниятов,
Пайариқ туман ҳокимлиги молия бўлимининг

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўлим бошлиғи 

2015-2024 © Payariq tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM