ЭНГ НАМУНАЛИЛАР АНИҚЛАНДИ

Image_tadbir: 

Самарқанд шаҳридаги концерт залида «Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари» анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ички ишлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармалари «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлимлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқов, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ва бошқалар юртимизда ички ишлар соҳасида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, ички ишлар органлари таянч пунктлари ва профилактика инспекторларининг халқ осойишталигини сақлашда муҳим аҳамият касб этаётганлигини эътироф этишди, танловнинг аҳамияти, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда  таянч пунктларининг ўрни ҳақида сўз юритишди.

Бугунги кунда вилоятда 400 дан ортиқ ички ишлар органлари таянч пункти самарали фаолият юритмоқда. 2016 йилда 150 дан ортиқ маҳаллада умуман жиноят қайд этилмаган. Айни пайтда профилактика инспектори, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, хотин-қизлар қўмитаси, яраштириш комиссияси ва посбонларнинг бир жойда, замонавий жиҳозлар ва зарур алоқа воситалари билан таъминланган биноларда фаолият юритаётгани муаммоларни жойида, тезкорлик билан ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур кўрик-танлов  таянч пунктларининг нуфузини янада ошириш, фаолиятини такомиллаштириш ва профилактика инспекторлари билан кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Танлов ғолибларини аниқлашда хизмат кўрсатиш ҳудудидаги вазият,  таянч пункти атрофида зарур инфратузилманинг мавжудлиги, вояга етмаганлар билан ишлашнинг аҳволи, профилактика инспекторларининг ўз соҳалари бўйича эгаллаган билимлари эътиборга олинди.

Кўрик-танловда Пайариқ туманидаги Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 199-сонли  таянч пункти 1-ўринни