Янгиликлар

Call center маркази ишга тушурилди

Пайариқ туман Тиббиёт бирлашмасида Call center ташкил этди. Мазкур марказ фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва шу орқали COVID-19 инфекцияси  кассалликларни тезкор аниқлаш, касалликни  аҳоли ўртасида тарқалиб кетишини олдини олиш тизимини жорий қилиш ҳамда самарали даволаш чораларини кучайтиришга қаратилган.

Сардобада ишлар давом этмоқда

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида сув тошқинидан зарар кўрган фуқароларнинг хонадонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, ушбу ободончилик ишларида Пайариқ тумани Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари ҳам меҳнатларини аямай ободонлаштириш ишларида кўмаклашишмоқда.

Саховат тадбирлари давом этади

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Пайариқ туманидаги Бирлашув, Истиқлол, А.Навоий, Тохиршайх, Фидокор, Ғойиб ота ва Бунёдкор маҳаллаларида боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Саховат тадбирлари туманнинг қолган маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

Билдирги

Ҳурматли тумандошлар! 

Бугунги кунда юртимиз бўйлаб коронвирус инфекциясининг ортиб бориши хамда тарқалишини инобатга олган холда, Самарқанд вилоят СЭО маркази коронавирус инфекциясини аниқлаш учун таҳлил олиш тақвим режасини ишлаб чиқди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM