Туман ҳокимининг маърузалари

Пайариқ тумани ҳокими  А.С.Жўраевнинг    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали тадбирдаги

ТАБРИК СЎЗИ 

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!

          Сиз азизларни, Сизлар орқали туманимиз аҳлини қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг самимий тилакларимни изҳор этаман.

         Барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шу юрт, ушбу заминда яшаётган ҳар бир инсон учун ўзгача фахр-ифтихор билан нишонланадиган табаррук айёмдир. Ҳар бир инсон эркин ва озод яшашни, фаровон турмуш кечиришни истайди, Давлатга суяниб, ҳар томонлама кафолатланган ҳақ-ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишга интилади. Ана шу нуқтаи-назардан биринчи Президентимиз     Ислом Абдуғаниевич Каримов бошчилигида дунёнинг 97 та мамлакатида тўпланган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб давлатимиз конституцияси яратилган.

Конституциянинг яратилиши йўлидаги биринчи ҳуқуқий қадам – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишидир.

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM