Янгиликлар

Бефарқ_бўлманг

Ҳурматли солиқ тўловчилар!
Бугун аҳолимизни короновирус  инфекциясидан асраш учун шифокорлар, ички ишлар, ҳарбийлар, журналистлар ва яна қанча касб эгалари кечаю кундуз тиним билмай меҳнат қилишмоқда. Уларнинг меҳнатларини муносиб рағбатлантириш, шунингдек, короновирус  балосига қарши курашишда давлатимизга ҳар доимгидан кўпроқ маблағ керак.

Хайрия маҳсулотлари тарқатилди

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 250 нафар пайариқлик эхтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди. Ушбу махсулотлар 65 та махаллаларга тақсимланиб, масъуллар томонидан хонадонларга етказиб берилди.

Kўзи ожизлар жамияти аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

"Сутелло" МЧЖ раҳбари A.Астанов  80 нафар эхтиёжманд оилалар, кўзи ожизлар жамияти аъзоларига гуруч, ўсимлик ёғи, макарон, қаймоқ кефир, ун махсулотларини хайрия сифатида тақдим этди. Бу тадбиркорнинг учинчи эҳсони бўлиб, унгача 140 нафар фуқороларга хайрия қилган эди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ҳайвонлар касалликлари долзарб масала

Карантин даврида касаллик юқтириш хавфи бўлишига қарамай, ўз хизматини сидқидилдан бажариб, халқимизга сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказилиб берилишида маълум маънода фильтр вазифасини бажараётган ҳамда аҳоли саломатлигини асрашга ўз ҳиссаларини қўшаётган яна бир касб эгалари ВЕТЕРИНАРЛАРДИР.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM