Янгиликлар

Пайариқ туман ҳокими Д.Мусиновнинг туман аҳолисига МУРОЖААТИ

Асслому алайкум азиз тумандошлар!

Хабарингиз бир, бугунги кунда барчамиз нохуш эпидемиологик вазият гувоҳи бўлмоқдамиз. Ушбу вазиятни енгиб ўтиш учун ҳар биримиз мулоҳаза қилиб ва узоқни ўйлаб иш тутишимиз, борди-келдиларни чеклаб, ижтимоий алоқаларни қисқартиришимиз зарур. Бу борада касалликка қарши курашиш мақсадида Давлатимиз раҳбари, бир қатор тегишли ташкилотлар томонидан одамларнинг саломатлигини сақлаш чоралари кўрилмоқда.

Кичик бизнес субъектлари диққатига!

Миркофирма ва кичик корхоналар 1-КБ кузатув анкетаси микрофирма ва кичик корхонанинг фаолиятини кузатиш сўровномасини (йиллик давлат статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишдан тушумга эга бўлган корхоналар учун) 2-КБ кузатув анкетаси (кузатув йилида ташкил этилган корхоналар учун) 3-КБ кузатув анкетаси (йиллик давлат статистика маълумотлари бўйича маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишдан тушумга эга бўлмаган корхоналар учун) интернет тармоғида www.stat.uz ёки www.samstat.uz жойлаштирилган веб-сайтларида давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилиши мумкинлиги ҳамда ушбу кузатув бланкасини чорак ҳисобот ойининг кейинги 2 санасидан кечиктирмасдан тақдим этилишини маълум қиламиз.

Пайариқ туман статистика бўлими

Мурожаат  учун телефон: (366)425-22-97

Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига!

Барча иқтисодий фаолият турларни амалга оширувчи юридик шахслар, қурилиш хўжалик бошқарув органларини қўшган ҳолда (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлардан, нотижорат ташкилотлардан ташқари) 2-инвест шакли (чораклик)Инвеститсия фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот Давлат статистика ҳисоботини  2020 йилнинг 6 апрел санасидан кечиктирмасдан тақдим этишлари шарт!

Пайариқ туман статистика бўлими

Мурожаат  учун телефонлар (366)425-22-97

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM