Журналист ва блогерлар тумандаги замонавий иссиқхоналар фаолияти билан танишди
12.03.2020 - 16:57Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси, Пайариқ туман ҳокимлиги ҳамда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида вилоятда фаолият юритаётган журналист ва блогерлар иштирокида туманда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида пресс-тур ўтказилди.