Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда
30.11.2019 - 08:49Кеча туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг оммавий қабули бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик. Қабул давомида "Ўзбекистон" маҳалласидан бир гуруҳ нуроний отахонлар ҳам ташриф буюришди. Сабаби аввалги қабуллардан бирида бу отахонлар маҳалланинг Қўштегирмон қишлоғидаги ички йўлларини асъфалтлаш бўйича мурожаат қилишган эдилар. Уларнинг бу мурожаатлари қаноатлантирилиб, Давлат бюджети ҳисобидан Қўштегирмон қишлоғининг ички йўлларига 1 км. асъфалтлаш ишлари олиб борилди. Шу сабабли, отахонлар миннатдорчилигини билдириш мақсадида қабулга ташриф буюришганлигини билдирдилар ва туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳақларига дуолар қилдилар.