Диний ва маърифий соҳани янада такомиллаштириш йўлида
26.09.2019 - 21:48Бугун туман ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги Дарвишиқ, Тошҳовуз ва Эрназарқўрғон МФЙларда фуқаролар ва ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашувлар давомида туман ҳокими ўринбосари Ф. Омонов ҳозирги ахборот асрида ёшларни интернет ва телефондан тўғри мақсадлар йўлида фойдаланиш, турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик ҳақида гапириб ўтди. Маҳалла фаоллари иштирокида 2 ва 73-мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари билан тиббиёт ходимлари, МТМ ходимлари ҳамда ишчи гуруҳ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябр кунидаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сонли Қарори ижроси бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.