Янгиликлар

2-секторда тадбиркорлар учун Сайёр қабул бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Самарқанд вилояти  Пайариқ тумани тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қаблухонаси ташаббуси билан Челак транспорт касб-ҳунар коллежида сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ўткир Ҳамрақулов, туман прокурорининг тадбиркорлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жамшид Касимов, тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қаблухонаси мудири вазифасини бажарувчи Озод Саидов ҳамда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари қатнашишди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланаётган одамлар турли муаммо ва ечимини кутаётган  ўнлаб масала жойида ҳал этилди.

Ташқи савдо айланмаси

Пайариқ туманида 2019 йил 1 август ҳолатига ташқи савдо айланмаси 12908,6 минг АҚШ долларни ва ўтган йилга нисбатан ўсиши 2,6м ни ташкил қилди. Ташқи савдо айланмасида импорт таркибининг улуши  59,6 % ни, экспорт таркибининг улуши 40,4 % ни ташкил қилди.

Аҳолини рўйхатга олишнинг мамлакат турмуш даражасини ўрганишдаги ўрни

Нима учун ахолини рўйxатга олиш аҳоли турмуш даражасини ўрганишда жуда мухим?

Аҳолини рўйxатга олиш ижтимоий-иктисодий сиёсатни ишлаб чикиш - аҳоли фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган қарорлар қабул қилишга имкон беради. Бундан ташқари миллиардлаб давлат пулларини адолатли тақсимлашда, аҳоли ҳақидаги долзарб маълумотлар талаб килинади. Аҳолини рўйxатга олиш давлат маблағларини адолатли тақсимлашда ёрдам беради бунда таълим дастурларини, соғликни сақлаш тизимини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ва автомобил йўлларини қуриш каби  аҳоли турмуш даражасини юксалтирадиган тадбирлар, ҳудуддаги аҳоли сонига қараб молиялаштирилади. Умуман олганда, аҳолини рўйxатга олиш бизнинг мамлакатимиз кандай ўзгараётганини кузатишга ёрдам беради.

Аҳолини рўйxатга олиш маълумотлари нафақат, қарор қабул қилувчилар, статистика тизими ва қонун чиқарувчи давлат органлари учун, балки тадқиқот ва маркетинг компаниялари, ҳусусий сектор ва сиёсий партиялар учун ҳам қимматли маълумот манбай бўлиб ҳисобланади.

Туманда бўш турган объектлар онлайн аукцион савдоларига қўйилди.

Пайариқ туманида жойлашган бўш турган объектлар аукцион савдолари орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юклатилган холда сотувга қўйилди. Тадбиркорлик мақсадида ер бино излаб юрган тумандошларимиз ушбу аукцион савдоларига иштирок этиш ва бошлайдиган тадбиркорлик фаолиятини ушбу объектлардан бирида бошлашни таклиф этамиз.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM