Янгиликлар

Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ҳисобчилари диққатига!

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 1-BX shakli (Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида ҳисобот) ва 1-Mehnat shakli (Меҳнат ҳисоботи) (чораклик) Давлат статистика ҳисоботларини 2019 йилнинг 6 июль санасидан кечиктирмасдан

Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестицияларни амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида”ги 1-invest shakli (чораклик) давлат статистика ҳисоботини 2019 йилнинг II-чораги учун ҳисобот давридан кейинги ойининг 29 июль санасидан кечиктирмасдан тақдим этишлари шарт!

Ташаббускор фермер.

Пайариқ туманидаги Бахтиобод ММТП ҳудудидаги "Эсонбек" фермер хўжалиги раиси Дилмурод Тошбеков 3 иш кунида давлатга ғалла сотиш режасини ошиғи билан бажарди. Шартномвий режада 45 тонна ғалла топшириш белгиланган бўлиб, фермер 107 тонна ғалла топшириб туманимиз ғалла хирмонига ўзининг улкан ҳиссасини қўшди. Фермеримизни юксак марра билан табриклаймиз.

ОГОҲ   БЎЛАЙЛИК

Турли-туман қарашлар, мафкуравий принциплар, турли мамлакатлардан ахборотлар оқимининг кучайганлиги, ҳар хил удум, анъана, урф-одатларни динга, муқаддас манбаларга боғлаб талқин қилишга уринишлар кучайган, миграция  кўрсаткичлари ошиб бораётган, ўзаро ахборот алмашинувлари юқорилаётган бугунги кунда кўп нарса инсоннинг ўз онги ва дунёқараши, фикрлаш тарзи, ўқимишлилиги, китобхонлик даражаси, мафкуравий, маънавий, моддий муаммоларини қандай ечишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бир сўз билан айтганда,”кўп нарса инсоннинг ўзига боғлиқ” бўлиб қолмоқда. Будегани, бир ёки бир неча йигит кўз олдимизда улғаяди, сизу биз юрган йўлларда ўйнаб, боғча, мактабга, тўй-маъракага боради, бошқалардан фарқ қилмайди, кўриниши, кийиниши, муомаласи ўзгармайди, аммо бир куни Россияга ё бошқа давлатга ишлашга кетаман деб ота-онасини кўндиради-ю, диний эксремизм йўлига ўтиб кетади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM