insurez
16-03-2024 10:51


Пайариқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича

ҲИСОБОТ

Авваломбор шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йил биринчи чораги ҳар биримиз учун синов даври бўлди деб атасак муболаға бўлмайди.

Хар бир соҳада фавқулодда холат жорий этиб, иш тутган раҳбарлар белгиланган мақсадларга эришди.

Жумладан туманнинг асосий иқтисодий кўрсаткичи бўлган маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси биринчи чорак якуни билан 31,7 млрд.сўм белгиланган бўлиб, амалда 31,8 млрд.сўмга етказилиб, белгиланган режа           100,0 фоизга бажарилди.

Шунингдек, биринчи ярим йиллик якуни билан маҳаллий бюджет даромадлари 156,8 млрд.сўмга етказилиб, белгиланган режа 112,0 фоизга, ёки, 18,0 млрд.сўм ортиғи билан бажаришга эришилади.

2024 йилнинг 1 чорагида туманимизда белгиланган давлат дастурлари доирасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг иқтисодий аҳволини юксалтиришда доимий иш ўринлари ташкил этиш муҳум аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги
“2024 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги ПҚ 7 сонли Қарорига асосан туманда 2024 йилда 23 673 нафар янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш кўзда тутилган жумладан;

  • хизмат кўрсатиш соҳасида 9 711 нафар;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида 11 830 нафар;
  • қурилиш соҳасида 798 нафар;
  • инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 1 334 нафар янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

Январ-март ойларида 2 376 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, амалда чорак мобайнида 3 120 та иш ўринлари яратилган.

Жумладан,

1 секторда 801 та,

2 секторда 769 та,

3 сектрда 781 та,

4 секторда 769 та иш ўринлари яратилиб белгиланган режа 131,3 % фоизга бажарилди.

 

Жумладан, Инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳисобидан 66 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, амалда чорак мобайнида 69 та иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 104,5 фоизга бажарилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳисобидан 1 664 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, амалда чорак мобайнида 2 240 та иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 128,0 фоизга бажарилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ҳисобидан 556 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, амалда чорак мобайнида 612 та иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 110,0 фоизга бажарилди.

Қурилиш соҳасини ривожлантириш ҳисобидан 82 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, амалда чорак мобайнида 145 та иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 177,0 фоизга бажарилди.

 

Саноат хажми 191,4 млрд сўмга етказилиб, 2023 йилга нисбатан 102,8 фоиз ўсиши;

Хизматлар ҳажми 345,7 млрд сўмга етказилиб, 2023 йилга нисбатан          109,0 фоиз ўсиши;

Қурилиш ишлари хажми 193,4 млрд сўмга етказилиб, 2023 йилга нисбатан 113,0 фоиз ўсиши;

Қишлоқ хўжалиги хажми 427,0 млрд сўмга етказилиб, 2023 йилга нисбатан 104,6 фоиз ўсиши таъминланди.

Пайариқ туманида 2024 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан;

“Tci energy” МЧЖ томонидан “Сув-насос станциясини таъмирлаш ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доираси
400,0 минг доллар. ва “Oltin tuproq invest servis” МЧЖ негизида пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш доирасида 810 минг доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди ҳамда қўшимча равишда “Imom Al-Buhoriy”
жамоат фонди томонидан Бухорий зиёратгохи комплекси қурилиши лойихаси доирасида 40,8 млн. доллар жалб килинди ҳамда I ярим йиллик учун белгиланган режа кўрсаткичи 460 фоизга бажарилди.

2024 йилнинг январь-апрель ойларида қиймати 500 минг АҚШ долларлик
8 та лойиҳа ишга туширилиб, жами 44 та иш ўринлари яратилди.

2024 йилда умумий қиймати 1 517,9 млрд. сўмни ташкил этадиган ва жами яратиладиган иш ўринлари сони 1 031 та дан иборат бўлган 44 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган.

Экспорт кўрсаткичлари ижроси тўғрисида:

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига туманда экспортни амалга ошириш бўйича белгиланган режа-прогноз кўрсаткичлари 6 725,0 минг АҚШ доллари бўлиб, амалда 4 654,0 млн. АҚШ долларини ёки режа-прогнознинг 69 фоизини ташкил қилмоқда ва 2023 йилнинг 1 май ҳолатига нисбатан 118 фоизга ўсган
(
2023 йилнинг 1 май ҳолати 725,0 минг АҚШ долларни ташкил этган).

 

Кичик саноат зоналари тўғрисида:

Tуманнинг “Халқобод” МФЙ ҳудудида 18,6 гектарлик кичик саноат зонаси ташкил этилган.

Бугунги кунда мухандислик-коммуникatsiя тармоқларига (электр, сув-оқова тизимлари) га улаш ишлари якунланди.

I cектор ҳудудидаги “Гўзал” ва “Бирлашув”, III сектор ҳудудидаги “Халқобод” ва “Ал-Бухорий”, маҳаллаларида ташкил этилган кичик саноат зоналарида 50 дан ортиқ лойиҳалар жойлаштирилиши ҳамда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.

III сектор ҳудудида жойлашган “Чоштепа” маҳалласида “Ургут ЭИЗ”нинг филиали ташкил этилган бўлиб, ушбу эркин иқтисодий зона филиали учун              16 гектар ер майдони ажратилган ва улар инфратузилма тармоқларига уланган.

Юқоридаги каби ишлар мунтазам давом эттирилиб, хар бир қилаётган харакатларимиз инсон қадри ва инсон хаётининг ободлигини таъминлашга қаратилиб, мазкур ишлар туманнинг барча ҳудудларида доимий равишда давом эттирилади.

 

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да Паяриқ туманида олиб борилаётган ишлар тўғрисида қисқача

ҲИСОБОТ

Жорий йил бошидан 65 нафар ёшлар етакчилари томонидан хатлов ишлари амалга оширилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилди.

Унга асосан тумандаги 14-30 ёш оралиғидаги ёшлар 75 минг 153 нафарни ташкил қилиб, оғир”, “ўрта”, ва “яхши” тоифага ажратилди.

Шунингдек, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2024 йил
29 январдаги тегишли йиғилиш баёнига мувофиқ, тумандаги 6 та ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари томонидан 2024 йилда ёшларни оталиққа олиш ва улар билан манзилли ишлаш мақсадида вилоят миқиёсида хатлов жараёнлари амалга оширилиб, белгиланган тоифага мансуб бўлган ёшлар маҳаллабай масъул ходимларга бириктирилди.

Шундан, вилоят Мудофаа ишлари бўлимитомонидан 7 480 нафар ёшлар, туман Прокуратураси 2 987 нафар, туман Фавқулотда вазиятлар бўлими 3 430 нафар, туман Ички ишлар бўлими 5 633 нафар, туман Адлия бўлими 1 343 нафар, туман Миллий гвардия қўриқлаш бўлими 1 789 нафар, жами 22 662 нафар ёшлар оталиқга олинди.

Хатлов натижасига кўра, “Ёшлар баланси”га киритилган “Оғир” тоифадаги ёшлар билан индувидуал ишлаш белгиланди.

Бунда давлат кўмагига муҳтож бўлган “оғир” тоифадаги ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш мақсадида “оғир” тоифага мансуб бўлган 913 нафар ёшлар вилоят, туман (шаҳар)даги 53 нафар корхона ва ташкилот раҳбарларига бириктирилди.

Раҳбарлар томонидан “оғир” тоифадаги ёшлар билан учрашиб, аниқланган муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси”, жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар билан “Ҳаракатлар режаси” (ВМнинг 468-сонли қарорига асосан ишлаб чиқилган), ишсиз ёшлар билан ишлаш бўйича “Бандлик дастури”, миграциядаги ёшлар билан “Хориждаги ёшлар билан ишлаш дастури”, мактаб, профессионал ва олий таълимдаги ўқувчи-талабалар учун тадбирлар, танловлар ва учрашувлар ўтказиш бўйича режа-график, шунингдек, мактаб, профессионал таълим битирувчилари “Бандлик дастури” ҳамда олий таълимдаги талабалар билан ишлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Ёшларни дехқончилик билан шуғулланиш истагини
қўллаб-қувватлаш борасида тумандаги сувли ва унумдор ерларни ажратилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 1977 нафар ёшларга
615 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 858 нафар (43%) ёшларга ер ажратилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этишда янги тизим имкониятидан кенг фойдаланилмоқда.

Мазкур йўналишда жорий йилнинг шу даврига қадар туман Васийлик Кенгашининг йиғилиш баёнига кўра, 367 нафар ёшларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида беш ташаббус олимпиадаси доирасида бугунга қадар енгил атлетика, стол тенниси, стрит ворк оут, шахмат ва шашка, “ДХХ раиси кубоги” учун футбол мусобақалари ҳамда Ёшлар овози танловининг маҳалла, сектор ва туман босқичлари ўтказилмоқда.

2024 йилнинг якунига қадар Давлат дастурида белгиланган барча вазифалар тўлиқ ва сифатли ташкил этилиши кўзда тутилиб, туман ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар амалга оширилади.

 

Туманда ташқи мигрaцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

 

Туман бўйича жами 12 626 нафар фуқароларимиз бугунги кунда ташқи мигратцияда турли Давлатларда бўлиб турибди.

Туманда Маҳаллалар уюшмаси ва маҳалла ишчи гуруҳи томонида хонадонма-хонадон юриб, ташқи мигрatsiяда юрган фуқароларнинг яқинлари билан ва телефон орқали ўзи билан ҳам суҳбатлашиб, анкета-сўровнома асосида хатлов ишлари амалга ошириб келинмоқда.

2024 йил 8 май ҳолатига ташқи мигратциядаги фуқароларнинг 1 545 нафарига анкета суровномалари тўлдирилиб, жадвалга киритилган.

Бу эса 12,24 фоизни ташкил қилади.

 

Teglar
Insurance Policy