Янгиликлар

Жаҳолатга қарши маърифат

Бугунги кунимизда  ёшлар ўртасида учраётган турли хил "оммавий маданият" нинг салбий оқибатлари ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари учрамоқда. Бу ҳолатларни олдини олиш мақсадида  туманда  ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида таълим муассасалари ва жамоатчилик вакиллари учун кеча Маданият бўлимига қарашли 2-сон Челак маданият марказида “ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” мавзусида тўгарак иштирокчилари ўртасида тайёрланган концерт дастури бўлиб ўтди.

Аҳолини рўйхатдан ўтказиш саволномаси юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон фармонлари қабул қилинди.

"Гимнастрада" Республика оммавий спорт фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди

Мактабгача таълим вазирлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги муносабати билан бугун туман Маданият марказида “Сиз билан биргаликда ўсаяпмиз ва ривожланаяпмиз” шиори остида Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида “Гимнастрада” Республика оммавий  спорт фестивалининг туман босқичи ўтказилди.
Унда тумандаги МТТ тарбияланувчилари ўзларининг чиқишлари билан иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокимининг Хотин-қизлар бўйича ўринбосари Д.Мамасолиева очиб берди ҳамда ҳакамлар ҳайъати  аъзолари ҳар бир МТТ тарбияланувчиларининг чиқишларини баҳолаб боришди. Қизиқарли ва таассуротларга бой ўтган тадбирда 1-ўринни 20-МТТ, 2-ўринни 38-МТТ ва 3-ўринни “Манзурабону” Давлат хусусий шерикчилиги асосида фаолият юритаётган боғча тарбияланувчилари қўлга киритди ва туман ҳокимлиги Жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM