Янгиликлар

Санъаткорлар теримчиларга маданий хордиқ улашди

Пайариқ туман "Тараққиёт" МФЙ Хазрат Полвон фермер  хўжалигида пахта йиғим-теримида  туман Маданият бўлимига қарашли 5-сон  Кўпаки маданият марказининг хонанда ва созандалари Мажинов Садибек ва Қиличов Нуралилар   томонидан жонли ижродаги қўшиқлари дала меҳнаткашларига маданий хордиқ улашди.

ТУМАН ҲОКИМИ ТЕРИМЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун туман ҳокими Д.Мусинов 4-секторга қарашли "Ҳасан ва Ҳусан" ММТП ҳудудида Ҳазрат Полвон фермер хўжалигидаги пахта далаларини кўздан кечирди ҳамда  теримчилар билан учрашди.  Учрашувда туман ҳокими барча теримчиларни пахта ҳосилини уюшқоқлик билан териш кераклигини айтиб, хирмонларига барака тилади ва  кунлик пахта теримида аъло даражада қатнашаётган теримчиларга ўзининг эсталик совғаларини топширди.

Ёшлар онгида ватанпарварлик руҳини шакллантириш

Бугун туман ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги “Жувозхона” маҳалласи ҳудудида жойлашган 14, 42-мактаблар, “Полвонариқ”  маҳалласи ҳудудида жойлашган 64, 69-мактаб, “Олмазор” маҳалласидаги 94-мактабиларда ўқувчи-ёшлар билан ҳамда маҳалла гузарлари, жамоат жойларида фуқаролар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари ҳозирда жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар, давлатимиз томонидан ёшлар учун берилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапириб, уларни турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича маърузалари тингланди.

Самарқандда 100 ёшдан ошганлар неча киши?

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатида Самарқандда 100 ёшдан ошган пенсия ва нафақа олувчилар 53 нафарни ташкил этади. Узоқ умр кўришда аёллар етакчи экан – 41 нафар.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM