Янгиликлар

Вилоят ҳокими Э.Турдимов Пайариқ туманида сайёр қабул ўтказади

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 08:00 дан бошлаб, Пайариқ тумани Истиқлол маҳалласидаги футбол майдончасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказади.

Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин.

Учрашувлар ўтказилди

Бугун туман ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги Тохиршайх, Ғаллакор ва Халқабод МФЙларда фуқаролар ва ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди. Маҳалла фаоллари иштирокида Иқтисодёт ва сервис касб-ҳунар коллежи, 50, 72-мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан тиббиёт ходимлари, МТМ ходимлари ҳамда ишчи гуруҳ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябр кунидаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сонли Қарори ижроси бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.

"Дадажоним" нодавлат МТМ иш фаолиятини бошлади

Президентимиз Ш. Мирзиёев "Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятининг бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни биринчи даражали вазифамиз деб биламиз" деган сўзлари замирида, албатта, ҳозирги ёш авлод, жажжи ширинтойларга бўлган эътибор янада кучайганини кўришимиз мумкин. Бу борада Пайариқ туманида ҳам кўзга ташланарли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман ҳокимининг 03.03.2018 йил №709-Қ сонли қарорига асосан, бугун Мустақиллик  маҳалласида фаолиятини бошлаган "Дадажоним" нодавлат мактабгача таълим муассасасини мисол келтиришимиз мумкин. Очилиш маросида туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов сўзга чиқиб, барча йиғилганларни бу муассаса очилиши билан табриклаб, келажакдаги фаолиятига муваффақиятлар тилади. Шунингдек тадбирда, туман "Нуроний" жамғармаси раиси Ф.Хўжанафасов, туман Мактабгача таълим муассасаси раҳбари Н.Зоиров, хожи отахон-у онахонлар ҳамда жамоатчилик вакиллири қатнашдилар. Тадбиркор Рустам Мамасолиев  томонидан ишга туширилган бу муассасанинг сиғими 60 нафар болага мўлжалланган бўлиб, болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги билан эътиборлидир. Тадбир давомида боғча тарбияланувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар барчанинг кайфиятига кайфият бағишлади.

Сайёр учрашув

Доимий тарзда давом этиб келаётган маҳалла ва қишлоқларда фуқаролар билан туман ҳокимининг сайёр учрашувлари бўлиб келмоқда. 
Бугун Тараққиёт МФЙнинг Миришкор қишлоғида туман ҳокими Д. Мусиновнинг навбатдаги сайёр учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашув савол-жавоблар, фукароларнинг фикрларини тинглаш ва берилаётган мурожаатлар ўз ечимини топилиши  юзасидан бахс-мунозалар жараёнида ўтказилди. Учрашув давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолари мурожаати юзасидан туман тегишли ташкилот раҳбарларига мурожаатлар бўйича жойида ўрганиб, бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM