Янгиликлар

"Кексалар ҳафталиги"

Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.
 Шунингдек, қарорга кўра:
 вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари учун масъул этиб белгиланади ва “Фахрийлар кенгаши” фаолиятини мувофиқлаштиради;
 меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури асосида кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилади.
Қарор билан, шунингдек, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.
Ушбу гуруҳларнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этишдан иборат.
Азиз пайариқликлар. "Кексалар ҳафталиги" доирасида турли-ҳил учрашув, давра суҳбати, байрам тадбири ёки нуронийларнинг  хонадонига бориб уларга меҳр улашиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан, Сизлардан ўзингиз яшаётган ҳудуддаги нуроний отахон-у онахонларни  дуосини олиб, уларнинг хурсандчилигига сабабчи бўлишда ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраб қоламиз.

ЭНГ БУЮК ЗОТ - УСТОЗДИР

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати туман Маданият уйида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Д. Мусинов сўзга чиқиб, барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклади. Уларга машаққатли ишларида муваффақиятлар, ёш авлодга талим ва тарбия бериш ҳамда ўзларининг бу эзгу мақсадлари йўлида келгусидаги ишларига омадлар тилади. Дастур давомида халқ таълими йўлида меҳнат қилган фахрийлар, ҳозирги кунда мактабларда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.  Байрам дастури давомида янграган куй-кўшиқлар ўқитувчилар ва йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Устозларга эҳтиром

Туман марказий Ёшлар боғида 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам сайли ташкил этилиб, мактаб ўқувчилари ўзларининг қўл меҳнати билан тайёрланган кўргазмалари билан иштирок этишди. Тадбирда мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар, устоз ва мураббийларни мадҳ этувчи куй-кўшиқлар ўқитувчилар ва йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.

Кўкрак нишони муборак бўлсин

Президентимизнинг 2017 йил 13 июлдаги “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур нишон жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари мукофотланади. 
Шу муносабат билан,  буган вилоят ҳокиилигида бир гуруҳ маҳалла фаолларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ўз маҳалласи фаоллари, жонкуяр фидоийлари бўлмиш Пайариқ тумани

"Тохиршайх" МФЙ раиси - Ўролов Рустам
"Маданият" МФЙ раиси - Мардиев Фарход
"Томойрот" МФЙ котиби - Неъматов Ойбекларга

вилоят ҳокими томонидан "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони топширилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM