Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари Пайариқ туманида бўлишди

Жорий йилнинг 17 июнь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ишчи гуруҳи аъзоси Бўриева Муҳтарам ва вазирликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сайёра Жумаева Пайариқ туманида бўлишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги "Накурт", "Хўжа Исмоил", “Илғор”,  "Тўполос", "Мирзо Улуғбек", маҳаллаларидаги жами 20 та хонадонда бўлишиб, "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойили асосида хонадонларда олиб борилиши лозим бўлган масалаларни муҳокама этишди, хусусан, аҳоли ўртасида турмуш маданиятини тарғиб қилиш, туман марказларидаги маҳаллаларда, қишлоқлардаги хонадонларда яшаш маданиятини йўлга қўйиш, уларни тоза ва ораста сақлаш борасида тарғибот ишларини олиб боришда бирламчи масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, “Обод маҳалла” тамойили асосида барча маҳаллалар, хонадонларни тартибга келтириш, маҳаллалар ҳудудидаги уйларни оқлаш, дарахтларни парваришлаш, ҳовлилар ва кўп қаватли уйлар атрофига гуллар экиш, гулзорлар ташкил этиш бўйича ўз тавсия ва маслаҳатларини беришди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM