Пайариқ туманида саноатни ривожлантириш бўйича амалга оширилган лойиҳаларнинг аҳволи қандай?

Вилоят ҳокимлиги томонидан Каттақўрғон шаҳар (116 та), Қўшработ (65 та), Нуробод (41та), Пайариқ (18та) ва Пахтачи (69та) туманларида худудий инвестиция лойиҳалари шакллантирилди.

Жами лойиҳалар сони 309 та бўлиб, умумий қиймати 2 305, 527 млрд. сўм, шундан кредит маблағлари иштирокидаги умумий қиймати 1 124,0 млрд. сўмни (293 та) лойиҳа.

Айни пайтда 62 та лойиҳага 88,1 млрд. сўм миқдорида тижорат банкларининг кредит маблағлари ажратилди ва 77 та лойиҳаларни амалга ошириш учун ер майдонлари ажратиб берилди.

Шу билан бирга , умумий қиймтаи 1036 млрд. сўмлик 231 та лойиҳаларда кредит маблағалри ажратилмасдан қолмоқда, қиймати 892,4 млрд. сўмлик 56 та лойиҳага ер майдонлари ажратиб берилмаган. Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Манба: sameconomy.uz

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM