Судга келган ҳар бир фуқаро адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 30 июнь куни “Одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасида”ги вазифалар муҳокомасига бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида суд биносига  келган ҳар бир фуқаро адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши лозимлигини такидлаб ўтди.

         Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида ўтган уч йилда 20 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ислоҳотлар натижасида судлар томонидан  илк маротаба 2 минг 273 нафар  фуқарога нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди.

         Шунингдек, жиноят йўлига билиб-билмай кириб қолган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиб, улар маҳалла ва жамоатчилик кафиллигига олинди. Инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун 60 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди.

         Бундай ўзгаришлар одамларимизда ҳақиқат ва  адолатга бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

    Юртбошимиз жорий йилнинг 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокомасига боғишланган видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, бундан буён депутат ва сенаторлар ўзлари сайланган ҳудудларда  судьялар корпуси, сектор раҳбарлари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда Одил судловга кўмаклашиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиб боришлари лозимлигини маълум қилди.

         Аҳоли томонидан кўтарилган адолатсизлик ҳолатлари ва муаммолар ҳар чоракда маҳаллий кенгашларда танқидий муҳокома қилиниб, мутассаддилар олдига аниқ саволлар қўйилади ва маъсулятига баҳо бериб борилади.

       Олий Мажлисдаги махсус қўмиталар ҳар бир ҳудуднинг одил судлов ва коррупция масалаларига оид рейтингни  юритилишига бош-қош бўлиб, ҳар ярим йилда натижалар бўйича  парламент эшитувлари ва текширувларини ўтказиб боради.

       Инсон ҳуқуқлари маркази, Омбудсман, Тошкент давлат юридик университетига “Инсон қадр-қиммати-энг олий қадрят” махсус ўқув  модули бўйича барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбар ходимларини ўқитиш вазифаси юклатилди. Бу эса одил судловни  таъминлашда яна бир кучли босқич бўлиб хизмат қилади .

 

Шухрат Шарипов

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг раиси

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM