Пайариқ туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти янада кўпайтирилади

Бугун туман ҳокими Д.Мусинов "Ширин Соҳибкор" ММТП ҳудудида бўлиб, узумчилик билан шуғулланувчи фермерлар билан 2020 йил ҳосилидан туманнинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб экспортни кўпайтириш бўйича учрашуви ўтказилди. 

Ҳозирда Пайариқ туманида 4138 гектар узумзор ер майдонлари мавжуд бўлиб, шундан 2800 гектари ҳосилга кирган майдонлар ҳисобланади.
Туман ҳокими бошчилигида мутасадди раҳбарлар иштирок этган учрашувда фермерлар "Челак томорқа хизмати" МЧЖ билан ҳосилни эспортга йўналтириш бўйича шартномалар имзоланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM