Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига Пайариқ туманидан Бегимқулов Мурод Шералиевич сайланди.
М.Бегимқулов Пайариқ туманидаги 20-умумталим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Шижоатли Мурод Шералиевичга туман равнақи йўлида бошлаётган ишларида улкан зафарлар тилаймиз!