6 нафар фуқаро тайинланган жазолардан озод қилинди

Бугун, 10 август куни Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судида Пайариқ туман ИИО Пробация гуруҳининг тақдимномасига асосан 6 нафар фуқарони тайинланган жазолардан озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари кўриб чиқилди.

Туман суди томонидан Пайариқ туман ИИО Пробация гуруҳида рўйхатда туриб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган 6 нафар маҳкумларнинг кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилга тартиб-қоида талабларини бажариб келганлиги, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлишганлиги, жазоларни ўташ давомида тузалиш йўлига ўтганлиги ва ижобий тавсифланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддаси талабларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қароридаги раҳбарий тушунтиришларга риоя қилган ҳолда инсонпарварлик тамойилларидан келиб келиб чиқиб тайинланган жазоларни ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Ш.Шарипов,

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг раиси.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM