Пайариқда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам тарқатилмоқда

Президентимиз томонидан давлат бюджетидан пандемия шароитида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг  ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули ажратилди.

Ушбу ажратилган ёрдам пулларини Пайариқ тумани сектор раҳбарлари иштирокида ўз ҳудудларида тарқатилмоқда. Хусусан, 1-сектор раҳбари Д.Мусинов ва туман Халқ қабулхонаси мудири Қ.Худойқулов Истиқлол, Деҳқонобод ҳамда Оқтош маҳаллаларида бўлиб, кам таъминланган оилаларга ажратилган ушбу маблағларни "темир дафтар" га киритилган оилаларга топширишди.
  
Туманнинг қолган сектор ва маҳаллаларида ҳам моддий ёрдам пуллари тарқатиляпти. Бу бўйича қўшимча маълумотлар берилади. 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM