Мустақиллик байрами арафасида яна бир бино фойдаланишга топширилди

Бугун "Гулистон" маҳалласи фуқаролари учун қувончли кун. Сабаби маҳаллада, бугун тадбиркор Б.Туганова ташаббуси билан 100 ўринга мўлжалланган янги замонавий "Давлатбек кўзмунчоғи" номли давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Очилиш маросимида туман ҳокими Д.Мусинов, Халқ қабулхонаси мудири Қ.Худойқулов, ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирок этди.
Айни вақтга келиб, бугунги билан жами 157 боғчалар, шундан 45 таси давлат, 105 таси оилавий, 4 та давлат хусусий шерикчилик асосида ва 3 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM