Президент Бош Ассамблеяда ўзбек тилида фикрларини баён этди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг етмиш бешинчи  юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозаралар ҳақидаги ўз фикрларини ўзбек тилида тақдим этди.

Бош Ассамблеянинг марказий тадбирлари жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият муносабати билан БМТ тарихида илк бор видеоанжуман шаклида бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ўзбек тилида тақдим этиб минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қатор муҳим таклиф ва мулоҳазаларни баён этган эди. Уларнинг барчаси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, амалиётга татбиқ этиб келинмоқда. 
Бундан кўринадики Давлатимиз раҳбари томонидан тор дирадаги масалалар билан эмас балки жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиши мумкин бўлган долзарб муаммоларни  кўтариб унга биргаликда ечим излаш кераклигини нутқларида билдириб, ўз ташаббусларини илгари сурмақда.

А.Аминхонов,
Пайариқ туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш,

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини  таъминлаш

масалалари бўйича маслаҳатчиси

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM