Пахта далаларида теримга тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Бугунги кунда Республикамизда пахта йиғим-терим ишлари бошлаб юборилди.

Пайариқ туманида ҳам ушбу жараёнга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими Д.Мусинов, қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар Н.Равшанов ва мутасадди раҳбарлар иштирокида ҳудудларда пахта ҳосилини теримга тайёргарлик ҳолати ва бу бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан ҳосилни нест-нобут қилмасдан уюшқоқлик билан бажариш бўйича топшириқлар берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM