“Ўзбек тили байрами куни” нишонланишига 24 кун қолди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида»ги ЎРҚ-615 сонли қонун имзоланди. (https://lex.uz/docs/4784608)

Мазкур қонунга мувофиқ, жорий йилда 21 октябр куни мамлакатимизда илк бор “Ўзбек тили байрами куни” сифатида нишонланади.
Шу муносабат билан, “Ўзбек тили байрами куни”ни кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида Пайариқ туманининг Челак шаҳрига кириш қисми, "Тошҳовуз" маҳалласининг Истиқлол кўчаси (Ёшлар боғининг қарама-қаршиси) ва Пайариқ шаҳри "Гўзал" маҳалласининг О.Қувватов кўчаларидаги панноларга ўзбек тилини улуғловчи  сўзлар жойлаштирилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги ўзбек тилида нутқ сўзлаган эди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM