Байрам муносабати билан фидойи ўқитувчилар кўкрак нишони билан тақдирланди

Бугун Пайариқ туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, халқ таълими тизимида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчи-мураббийлар иштирокида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрами тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Д.Мусинов сўзга чиқиб, таълим изимида фаолият олиб бораётган барча фидойи, болажон, жонкуяр устозларни касб байрами билан муборакбод этди.
Шундан сўнг, меҳнат фаолияти даврида ўқувчиларнинг ва ҳамкасбларининг ўзининг меҳнатсеварлиги, фидойилиги билан меҳрини қозонган, бошқаларга намуна бўладиган устозлар кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Хусусан, 3-мактаб ўқитувчиси Умарова Шахноза "Халқ таълими фидойиси", 6-мактаб ўқитувчилари Жуманова Муқаддас ва Норқулов Жасурбек "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM