Камчиликлар бартараф этилди

Жорий йилнинг 7 октябрь куни тумандаги “Ғаллакор ” маҳалласида жойлашган 36-давлат мактабгача таълим ташкилотида туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов ҳамда Пайариқ ҳаёти газетаси мухбири С.Муҳамммедовлар ўрганиш давомида бир қанча камчиликлар  аниқланган эди.

Туман мактабгача таълим бўлими раҳбарлари аниқлаган камчиликларни бартараф этиш учун  ташкилотга борилганда ўша куни ДМТТ директори Л.Эсиргапова мактабгача таълим бўлимига "Open Emis" дастурини тўғирлаш мақсадида ўша вақти ишда бўлмаганлиги маълум бўлди.  ДМТТ 2019 йилда қурилган, қуввати 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 1 та гуруҳда 20 нафар тарбияланувчига мўлжалланган. 
Шу куни ДМТТда болаларни тана ҳароратини қайд этиш дафтари юритилган, аммо дафтарни янги юритгани учун ўша куни ёшлар гузаридаги хусусий тадбиркорга (Переплёд қилдириш учун) берганлиги маълум бўлди.

36-ДМТТ 2020-2021 ўқув йилида жами 30  тонна кўмирга эхтиёж мавжуд, шундан 2020 йил ушбу ташкилотга 20 тонна кўмир берилган, ҳозирги  кунда ушбу кўмирлар ДМТТда сақланмоқда.
Ташкилотда истиш тизими учун  2 та қозонхона мавжуд бўлиб, шундан 1 таси таъмирталаб ва ўша кунни ўзида камчилик бартараф этилган.
Ёнғинга қарши курашиш бурчагидаги барча камчиликлар бартараф этилди.

Туман мактабгача таълим бўлими

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM