“Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва ахлоқ-одоб ойлиги” тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сон қарорига мувофиқ ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш борасида давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Пайариқ туманида 2020 йил 15 сентябрь кунидан 2020 йил 15 октябр ойига қадар туман ИИБда “Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва ахлоқ-одоб ойлиги” ўтказилиши белгиланган бўлиб, туман ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларида вояга етмаган ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ҳозирги пандемия шароитида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда дарсларга қатнашиши ҳамда антисептик воситалардан белгиланган тартибда тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қолаверса, Пайариқ тумани ИИБ ҲПБ вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори Ф.Боймирзаев, Вояга етмаганлар ишлари бўйича Пайариқ туман идоралараро комиссия масъул котиби А.Абжалов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши ҳамда туман халқ таълими бўлими ходимлари билан биргаликда мактаб ўқувчиларининг карантин қоидаларига риоя этишлари ҳамда ҳуқуқий маданиятларини оширишда ўзаро ҳамкорликда ишлар олиб борилди.

Шунингдек, туманда вояга етмаган шахсларнинг тунги вақтда кўнгил очиш жойлари, хусусан, кафе, бар, караоке ва компьютер залларида бўлишини олдини олиш мақсадида “Тунги рейд” тадбирлари мунтазам ташкил этилиб борилмоқда.

Аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлигини ҳамда вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланмаслик тўғрисида туман ҳудудидаги бозорларда, автомобил ювиш шахобчаларида  “Ўсмир” профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Юртимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ва пахта йиғим-терим мавсуми шиддат билан давом этаётган бир пайтда, пахта йиғим-теримида мактаб ўқувчлари ва вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланмаслик тўғрисида бевосита жойлардаги фермерлик хўжалига раисларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM