Бир гуруҳ мактаб директорлари тақдирланди

Вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассислари томонидан туман ва шаҳар ҳамда мактаблар кесимида битирувчиларнинг ОТМга ўқишга кирганлиги ҳолати таҳлил қилинди.

Пайариқ туманида ҳам бу йил олий таълим муассасига мактаб битирувчиларнинг ўқишга кириш ҳолати ўтган ўқув йили билан қиёслаганда ижобий натижаларга эришилганини кўриш мумкин.
Шу муносабат билан бугун туман ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда 2020 йил битирувчилари олий таълим муассасаларига кириш кўрсатгичи юқори бўлишига эришган мактаб директорлари туман ҳокими томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM