"Гулистон" да навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Бугун "Гулистон" маҳалласидаги "Пахтакор" ММТП "Шодлик М" фермер хўжалигида пахта терим ишларида қатнашаётган фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда туман ҳокими Д.Мусинов, Халқ қабулхонаси мудири Қ.Худойулов ва туман ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, фуқаролар томонидан берилган савол ва мурожаатлари ўтрофлича ўрганиб чиқилди.

Ушбу тадбир давомида йиғим-терим ишларида жонбозлик кўрсатиб, фаол қатнашаётган илғор теримчилар туман ҳокимининг совғалари билан тақдирланди.
Бундан ташқари "Пайариқ кластер" МЧЖ томонидан 
10 минг та калиш олиб келиниб, туманда терим ишларида қатнашаётган теримчиларга совға қилинмоқда.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM