Депутатлар мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишоқда

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 15 сессиясида ҳудудлардаги депутатлар томонидан бугунги кунда умумтаълим мактабларида анъанавий дарсларнинг карантин талаблари асосида бошланиши, мактаб ҳудудида ободончилик ишлари олиб борилиши, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, мактабларда кўмир заҳраси яратилиши бўйича ўрганиш ўтказиш белгиланган эди.

Қарори ижросини таминлаш мақсадида Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутатлари томонидан мактабларда мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўровномалари жўнатилди.
Ўрганиш ишлари қолган барча мактабларда давом этмоқда.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM