ПАЙАРИҚ ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БОШЛИҒИ М.А.ЭШБЕКОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ! 

Ҳаммамизга маълумки, 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келмоқда. 

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки, бизнинг маҳоратимиз, малакамиз, маъсулиятимиз инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида ўрин эгаллайди.
Шунинг учун бундай улкан вазифалар олдимизда турган экан, Сиз азизларни, ўз касбига фидойи бўлган касб эгаларини Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти номидан “Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан чин юракдан самимий қутлаймиз ва халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини, тилаймиз! 
Албатта, барчангизга, соғлик саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт ва улкан марраларни забт этишингизга тилакдошмиз! 
Байрамингиз муборак бўлсин ҳамкасблар!

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM