Пайариқлик пахтакорлар зафар қучишди

Бу йилги пахта топшириш режаси нафақат Самарқанд вилояти учун, балки Пайариқ тумани учун ҳам аъло даражада якунланди.

 

Бунга асосий сабаб, пахтачиликда янги ислоҳотлардан бўлган кластер тизимини мисол келтиришимиз мумкин. Туманда "Пайариқ кластер" ва "Самарқанд коттон кластер" МЧЖ лари ташкил этилиши тумандаги 12 минг 459 гектар пахта далаларида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, фермерлар пахта-тўқимачилик кластер корхоналари билан шартнома тузиб, ушбу шартнома асосида ғўза парваришини амалга оширилиши натижасида фермерларга яратилган шароит яхшиланиб, ҳосилдорлик кўлами ортди ва бу йил 34 минг 370 тонна давлатга пахта сотиш режаси тўлиқ бажарилди.

 

Бундан ташқари, эришилган муваффақиятга тумандаги “Одил Мухаммадиев”, "Сортой", "Зироатшунос пахта даласи" ва "Умиджон тараққиёти" фермер хўжаликлари биринчилардан бўлиб белгиланган режани адо этиб, қўшимча равишда 30-40 тоннадан пахта сотиш режасини ортиғи бажариши ортидан ушбу ғалабага ўз ҳиссаларини қўшишди. 

Шу муносабат билан тумандаги барча фаол қатнашган қишлоқ хўжалиги ходимлари ва фаолият юритаётган фермер хўжаликларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

Пайариқлик пахтакорларга зафар муборак бўлсин!

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM