“Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 27 окябрдаги “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти ва

аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 02-3041-сонли йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11 ноябридан бошлаб туманимиздаги 65 та маҳаллада “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” шиори остида 10 кун давомида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилади.
Туман ҳокимлигида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан маҳалла раислари ва тегишли масъуллар иштирокида ўтказилган учрашувда “Маҳаллабай” ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этувчи аҳоли учун барча хавфсизлик ва санитария қоидаларига амал қилиш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди. 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM