Пайариқда оммавий сайёр қабул ўтказилди

Бугун Пайариқ туманидаги "Ёшлар боғи" да Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари иштирокида Пайариқ, Иштихон, Қўшработ ва Оқдарё туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суд, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва сектор бошлиқлари иштирок этди.
Қабулга келган фуқароларнинг ечимини кутаётган масалалар юзасидан тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, айрим муаммоли масалалар жойида ҳал этилган бўлса, вақт талаб этадиган мурожаатлар жойига бориб тегишли тартибда ўрганиш ва фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ечим топиши бўйича масъулларга топшириқлар берилди.


 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM