Пайариқ туманида жамоатчилик эшитуви ташкил қилинди

Бугун туман ҳокимлигида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинмаси ташаббуси билан Пайариқ туманида “Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар” юзасидан жамоатчилик эшитуви ташкил қилинди.

Мазкур жамоатчилик эшитувида туман ҳокими Д.Мусинов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбари З.Каримов шунингдек, туманда ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлашга масъул бўлган мутасадди раҳбарлар, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассислари, туман Кенгаши депутатлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида туманда ёшлар ва хотин-қизлар сиёсатига оид амалга оширилган ишлар, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ҳолати ҳамда соҳада дуч келинаётган муаммолар тўғрисида, шунингдек, ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги, ишсизлик даражаси, янги иш ўринларини ташкил этиш, бандликка кўмаклашиш марказига қилинаётган мурожаатлар борасида жамоатчилик эшитуви иштирокчиларига батафсил ахборот берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM