Тарғибот тадбирларининг навбатдагиси 6 та маҳаллада ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, республикамизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.


Бугун Пайариқ туманидаги Гўзал, Бахрин, Шўртепа, Бошчўраш, Гулзор ҳамда Истиқлол маҳаллаларида навбатдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган тадбирларда туман ҳокими Д.Мусинов иштирок этиб, бу тадбирлар пандемия давридан зериккан халқимиз учун жуда муҳим эканлиги ва шу тадбирлар орқали халқимизга байрамона кайфият улашиш биринчи вазифамиз эканлигини таъкидлаб, йиғилганларга ўзининг эзу тилакларини билдирди.
Спортчилар, туман маданият бўлими хонандалари, ёш истеъдод соҳиблари ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар аҳоли кўнглини хушнуд этди.
Тадбир сўнгида, маҳаллаларда пандемия даврида халқ учун сидқидилдан хизмат қилган бир гуруҳ фуқароларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM