Президент фармони ва қарори ижроси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” Пайариқ туманида бўлди.

Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Даставвал, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида туман сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳ аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Республика ишчи комиссияси жойларда фуқаролар дуч келаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорликдаги фаолиятнинг аҳволи билан танишмоқда.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM