Пойтахтдан келган меҳмонлар халқимизга қўшимча кайфият улашмоқда

Хабарингиз бор, бир неча кунлардан буён Пайариқ туманида ҳам “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўзгача кайфиятда давом этмоқда.


Бугун ҳам туманимиздаги Гулистон, Кўлтўсин, Қирқовул, Мустақиллик, Оқтош ва Тохиршайх маҳаллаларида навбатдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Бугунги байрам тадбирларига пойтахтдан ташриф буюрган спортнинг армрестлинг туридан Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпиони Сирожиддин Кумишев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова  ўзларининг чиқишлари билан байрамга янада кўтаринкилик бахш этди.
Тадбир сўнгида, маҳаллаларда пандемия даврида халқ учун сидқидилдан хизмат қилган бир гуруҳ фуқаролар туман ҳокими Д.Мусинов томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.


 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM