Онахон тинчлигимизни бардавом бўлишини сўраб, дуога қўл очди

Бугун "Қирқовул" маҳалласида ҳам “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.


Тарғибот ишчи гуруҳи аъзолари, сектор раҳбари Ш.Тоштемиров ва маҳалла фуқаролари иштирокида ўтган ушбу байрам тадбирида Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус бўйича кўргазмали чиқишлар, викторина, адабий-шеърхонлик тадбирлари намойиш этилди. Туман маданият бўлими хонандалари, ёш истеъдод соҳиблари ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар аҳоли кўнглини хушнуд этди ҳамда бир гуруҳ маҳалланинг фаол фуқаролари ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Тадбир сўнгида сўзга чиққан нуроний онахон юртимиз тинч бўлишини,  бу каби кўнгилочар тадбирлар бардавом бўлишини Аллоҳдан сўраб, дуога қўл очди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM