Тарғибот тадбирлари ҳар бир маҳаллага кириб бормоқда

Бугун 4-сектор ҳудудига қарашли Бунёдкор ва Хўжаобод маҳаллаларида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилди.


Сектор раҳбари Ш. Туропов бошчилигида ўтказилган ушбу тадбирларда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида кўргазмали чиқишлар, туман маданият бўлими хонандалари томонидан янграган шўх қўшиқлар маҳалла аҳли учун қўшалоқ байрам сифатида эсда қоладиган кун бўлди. Сабаби, бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 29 йиллиги туманимиздаги маҳаллаларда ҳам кенг нишонланди. 
Дастур сўнгида сектор раҳбари томонидан маҳалланинг фаол фуқаролари ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM