20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан кечадан «Дунёни кўк рангга бўяш» халқаро акцияси бошланди. Ўзбекистон ҳам бу акцияга илк бор қўшилди.
"Акцияга кўра, 19-20 ноябрь кунлари соат 18: 00 дан мамлакат бўйлаб диққатга сазовор жойлар тарихий ва замонавий мажмуаларни кўк рангда ёритилиши режалаштирилган ва бу Самарқанд шаҳрида ҳам ўзгача руҳда ташкил этилди" - дейилади Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати берган хабарда.