Мигрантлар касбга йўналтирилмоқда

Бугундан Пайариқ туман 2-сон касб-ҳунар мактабида чет давлатга ишлаш учун кетмоқчи бўлган фуқаролар касбга йўналтириш бўйича электро пайвандлаш, тикувчилик ва рус тилини ўргатиш бўйича туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўқув курслари ташкил этилди.


Туман ҳокими Д.Мусинов ушбу марказда бўлиб, у ерда мавжуд шароитлар билан танишди ҳамда курсларни ташкил этишда ўзининг қўшимча таклифларини берди.
Ҳозирда 5 та гуруҳ шакллантирилган бўлиб, ҳар бир гуруҳда 25 нафардан фуқаролар касбга ўқитилмоқда.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM