Саломатлик учун беш минг қадам

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортга жалб этиш мақсадида туманимизда ҳафтанинг ҳар шанба куни "Саломатлик учун беш минг қадам" шиори остида пиёда юриш марафони тумандаги барча ташкилотлар томонидан доимий ўтказиб борилмоқда.


Бугун ҳам эрта тонгдан туман ички ишлар бўлими бошчилигида тиббиёт бирлашмаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар иштирокида ушбу акция бўлиб ўтди.
Ҳаётингизнинг бирламчи муҳим омили бўлган соғлигингизга вақтида эътибор қаратиб, кунингизнинг маълум бир вақтини оилангиз ёки дўстларингиз билан пиёда юриш билан ўтказинг!

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM