Пайариқда мактабгача таълим ташкилоти яна биттага кўпайди

Бугун туманимиздаги "Гўзал" маҳалласида тадбиркор  Н.Жавонов томонидан Давлат хусусий шерикчилик асосида 50 ўринга мўлжалланган замонавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.


Очилиш маросимида туман ҳокими Д.Мусинов, ҳоким ўринбосари, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими янги барпо этилган ушбу боғчанинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилади. 


 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM